Форумда Кадастр агентлиги “ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН” номинацияси билан тақдирланди.
Форум Ялпи мажлис ҳамда асосий сессиялардан иборат бўлиб, тадбирда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича илғор тажрибага эга давлатлар, хусусан Корея Республикаси, Малайзия, Гонконг, Финляндия, Эстония, Миср Араб Республикаси, Қатар ва Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси вакиллари иштирок этди.





