МИИГАиК билан музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Москва давлат геодезия ва картография университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятларига бағишланган видео музокара бўлиб ўтди.   

Бугун Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети ўртасида Геодезия, картография, кадастр ва ер тузиш йўналишларида  кадрлар тайёрлаш ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятларига бағишланган видео музокара бўлиб ўтди.   

Виртуал учрашувда Давергеодезкадастр қўмитаси раҳбарияти иштирок этиб, университет филиали Тошкент геодезия ва картография коллежи базасида очилиши, ўқитилиши режалаштирилган таълим йўналишлари, ишни жадаллаштириш учун зарурий маълумотлар алмашинуви ҳамда муддатлар келишиб олинди. 

Ҳозирда режалаштирилаётган йўналишлар қуйидагиларни ташкил этади:

1. Геодезия ва ерни масофадан туриб зондлаш (Геодезист), 

2. Ер тузиш ва кадастрлар (Кадастр, Ер тузувчи) 

3. Картография ва геоинформатика (Картограф).

ygk.uz