2020 YIL 01 Dekabr
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
“Битирувчи-2020” диплом бериш тадбири онлайн тарзда бўлиб ўтди.
2020-07-17 12:00:00

Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битирувчиларининг “Битирувчи-2020” диплом бериш тадбири онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Унда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Турахужаев иштирок этиб битирувчиларни табриклаб шундай деди:

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар учун олий маълумотли кадрлар тайёрловчи асосий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.Бугунги кунда ушбу олийгоҳни муваффақиятли тамомлаган кўплаб кадрлар бизнинг соҳада самарали фаолият олиб бормоқдалар. Биз яқинда соҳада 170 та бўш иш ўринлари борлигини, уларнинг 31 та бошқарув лавозими эканлиги тўғрисида эълон берган эдик. Барча битирувчиларни мен ушбу вакант жойларга таклиф этаман. Бизга маълумотномангизни жўнатинг, суҳбатдан ўтинг ва танлов асосида ишга жойлашинг.Шижоатли, иқтидорли, краетив фикрлайдиган ёшлар бизга сув ва ҳаводек зарур. Бугун Сизларнинг ҳаётингизда унутилмас кун, янги қадам. Қадамингиз қутлуғ бўлсин!”.

Маълумот учун: Институт “Геодезия, картография ва кадастр”, “Ер тузиш ва ер кадастри” бакалавриат таълим йўналишлари, “Геодезия ва геоинформатика”, “Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш” магистратура мутахассисларини тайёрлайди. Бу йил 198 нафар бакалавр ва 19 нафар магистрлар олийгоҳни муваффақиятли тамомладилар. 

 

ygk.uz