2020 YIL 29 Mart
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
"Картография" илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда.
2020-03-14 12:00:00

“Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги ““Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда.

 Xалқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Илм, маърифат в а рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида”ги 136-Ф-сонли фармойишига асосан 14-15 март кунлари ташкил этилаётган умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда бошланди.
Хашар давомида корхонанинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилмоқда, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
"Картография" илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасининг аҳил жамоаси 14-15-кунлари ўтказилаётган хайрия ҳашар кунида Республикамиз ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришда барчани фаол иштирок этишга чақиради