2020 YIL 13 Avgust
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
Давергеодезкадастр қўмитаси юридик шахсларга Геодезия ва Картография фаолияти учун лицензия тақдим етади.
2020-07-23 12:00:00

"Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига мувофиқ, Давергеодезкадастр қўмитаси юридик шахсларга Геодезия ва Картография фаолияти учун лицензия тақдим етади.

ГЕОДЕЗИЯ ФАОЛИЯТИ УЧУН ҚУЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРДА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛАДИ:

Давлат аҳамиятига ега бўлган ишлар:

гравиметрик аниқлашлар, давлат геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш, ривожлантириш ва иш ҳолатида сақлаш, ерни масофадан текшириш, геодинамик тадқиқотлар чоғида геодезик аниқлашлар.

1:10000, 1:25000 масштабларда топографик ва махсус суратга олишлар.

Махсус аҳамиятга ега бўлган ишлар:

махсус аҳамиятга ега бўлган геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус суратга олишлар, ҳар хил иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда муҳандислик-геодезия ишлари, ерларни чегаралашда, давлат кадастрларини юритишда, геология, маркшейдер ишлари ва бошқа ишларда геодезия ва топография ишлари, муҳандислик изланишлари ва бошқа изланишларда геодезия ва топография ишлари.

КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИ УЧУН ҚЎЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРДА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛАДИ:

Давлат аҳамиятига ега бўлган ишлар:

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:10000, 1:25000, 1:50000, 1:100000, 1:200000, 1:500000, 1:1000000 масштаби топография режалари ва хариталарини тузиш ва нашр етиш, график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома хариталари ҳамда тармоқлараро аҳамиятга ега бўлган бошқа мавзули хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр етиш, давлат аҳамиятига ега бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.

Махсус аҳамиятга ега бўлган ишлар:

график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус режалар ҳамда хариталар тузиш ва нашр етиш, график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда махсус аҳамиятга ега бўлган мавзули хариталар ва атласлар тузиш ва нашр етиш, махсус аҳамиятга ега бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.

 

ygk.uz