2020 YIL 31 Oktabr
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
“Геоинновация маркази” ДУК ҳамда Хитойнинг Shenzhen MicroMultiCopter Co. Ltd корхонаси вакиллари ўртасида видео мулоқот ўтказилд
2020-07-15 12:00:00

Видеомулоқотда - “Геоинновация маркази” ДУК Директори ва бошқа раҳбар-мутахассислар, Хитой томонидан эса корхона раҳбарлари иштирок этди. 

Унда MMC A6, Griflion M8, Notuzi X85 моделдаги учувчисиз учиш қурилмаларини (дрон) маҳаллийлаштириш ва йиғиш жараёнида ишлатиладиган эхтиёт қисмларини ҳамда дронларга юкланиши мумкин бўлган фойдали юкламаларни сотиб олиш масалалари кўриб чиқилди. 

 

Мулоқот давомида Хитой корхонаси Геоинновация марказига  дронлар ва уларга юкланадиган фойдали юкламаларни янгиланган тижорат таклифи билан беришини маълум қилди.  

Шунингдек, муҳокамада Хитойлик ҳамкорлар томонидан Геоинновция маркази мутахассисларини Shenzhen MicroMultiCopter Co. Ltd корхонасида малака оширишлари юзасидан бир қанча таклифлар илгари сурилди. Хитой томони ўз навбатида энг қисқа муддатларда мазкур малака оширишни самарали ташкил этиш юзасидан ўз ечимларини берадиган бўлди.

 

ygk.uz