2020 YIL 03 Iyul
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
АҚШ Президентининг Ўзбекистон Президентига мактуби
2020-06-10 12:00:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.

Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар.

Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим.  

 

Ҳурмат билан,

Дональд Трамп,

Америка Қўшма Штатлари Президенти