2020 YIL 29 Oktabr
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
2020-05-03 12:00:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатларимиз чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ бердилар.

Шунингдек, мамлакатларимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки давлат Бош вазирлари бошчилигидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг фаол ишини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан, Костанай шаҳридаги қўшма корхонада автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига чиқариш, замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўйича қатор янги дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитида эришилган келишувларга мувофиқ ўтган соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирлари онлайн анжуманларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Суҳбат анъанавий самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

www.president.uz