2019 YIL 19 Noyabr
 
 
 
KARTOGRAFIYA ILMIY-ISHLAB CHIQARISH DAVLAT KORHONASI
Sayt bo´yicha qidirish
 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси матбуот котиби тайинланди
2019-11-01 12:00:00

   Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Н.Атамуратов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида “Ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланиш” бўлимида етакчи палеограф, “Ҳужжатларни муҳофаза қилишни таъминлаш” бўлими мудири, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

ygk.uz